Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг мен ички ҳовлига олиб кирадиган дарвоза биносини кўрдим. Ўша одам ички дарвоза биноси билан ташқи дарвоза биноси орасидаги масофани ўлчади. Масофа 100 тирсак чиқди. Шимолий дарвоза биносининг рўпарасида ҳам шарқий дарвоза биносидагидай ички ҳовлига олиб кирадиган дарвоза биноси бор эди. Ўша одам ички дарвоза биносидан ташқи дарвоза биносигача бўлган масофани ўлчаган эди, масофа 100 узун тирсак чиқди. Сўнг ўша одам мени шарқий дарвоза орқали Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирди–да, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза бинолариники билан бир хил эди.
Выбор основного перевода