Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар Учрашув чодирига кираверишда кечаю кундуз етти кун давомида бўлиб, Эгамизнинг барча талабларини бажаринглар. Шунда нобуд бўлмайсизлар. Эгамизнинг амри шудир.” Левилар Учрашув чодирида Ҳорунга ва бутун Исроил жамоасига хизмат қилиб, Чодирга оид бўлган барча юмушларни бажаришсин. Бу дарвозабонлар ва уларнинг авлодлари Эгамизнинг уйи дарвозаларида соқчилик қилишарди. Улар ҳар куни эрталаб ва кечқурун Эгамизга куйдириладиган қурбонликлар аташади, хушбўй тутатқилар тутатишади, покланган хонтахтага муқаддас нонлар қўйишади, ҳар оқшом олтин чироқпоядаги мойчироқларни ёқишади. Ҳа, биз Эгамиз Худонинг талабларини бажарамиз, сизлар эса Уни тарк этдингизлар. Ўша одам мени дарвоза орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига олиб кирди. Ҳовлининг девори бўйлаб ўттизта ҳужра қурилган эди. Ҳужраларнинг олд томонида тош ётқизилган бир йўл бор эди. Шимол томондаги ички дарвозанинг даҳлизи ёнида бир хона бор эди. Бу хонага даҳлиз орқали кирилар эди. Қурбонлик учун бўғизланган ҳайвонлар шу хонада ювилар эди. Шунга қарамай, Маъбаддаги ҳамма юмушларни бажараверадилар.
Выбор основного перевода