Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Остонадан йўлак бошланар эди. Йўлакнинг икки томонида соқчилар учун махсус қурилган учтадан хона бор эди. Хоналарнинг эни ва узунлиги бир хил — олти тирсакдан эди. Хоналарни ажратиб турган деворларнинг қалинлиги эса беш тирсак эди. Йўлакнинг охирида даҳлиз остонаси бор эди. Даҳлиз остонасининг икки ён девори олти тирсак қалинликда эди. Йўлакнинг икки томонидаги ўша соқчилар хоналари бир хил катталикда, орасидаги деворлар ҳам бир хил қалинликда эди. Хоналарнинг учала деворида панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлизда ҳам панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлиз эшиги ён деворларига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Бу дарвоза биносининг икки ён томонидаги учтадан бўлган соқчилар хоналари, даҳлиз ва ён деворларнинг ўлчамлари шарқий дарвоза биносиники билан бир хил эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. Деворлардаги панжарали туйнуклар, даҳлиз ва пальма тасвирларининг ўлчамлари шарқий дарвоза биносиники билан бир хил эди. Дарвозага етти поғонали зина олиб борар эди. Даҳлиз дарвоза биносининг ички томонида жойлашган эди. Бу дарвоза биносидаги хоналарнинг ва даҳлизнинг бошқа дарвозаларникига ўхшаган панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни эса 25 тирсак эди.
Выбор основного перевода