Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг ўша одам мени жанубий дарвоза орқали Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирди–да, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза бинолариники билан бир хил эди. Даҳлиз орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига чиқилар эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Дарвозага саккиз поғонали зинапоя олиб борар эди. Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза олдига олиб бориб, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза бинолариники билан бир хил эди.
Выбор основного перевода