8
Борди–ю, Мен фосиққа: «Эй фосиқ, сен ўласан», деб айтсам–у, сен эса унга гапирмасанг, уни ёмон йўлдан қайтариш учун огоҳлантирмасанг, ўша фосиқ ўз гуноҳи дастидан ўлади, бироқ унинг ўлими учун Мен сени жавобгар қиламан.
Мен қонни ўша қоя устида қолдирдим, уни яшириб бўлмайди. Мен уни кўрганимда ғазабим аланга олади, у Мени қотиллардан қасос олишга ундайди.
Борди–ю, соқчи яқинлашиб келаётган ёв қўшинини кўриб туриб, бурғу чалмаса, у халқни огоҳлантирмаган бўлади. Ҳалок бўлган одамлар ўз гуноҳлари дастидан ўладилар, бироқ уларнинг ўлими учун Мен соқчини жавобгар қиламан.»
Борди–ю, фосиқ одамга: «Сен ўласан», деб айтсам–у, у одам эса ёмон йўлидан қайтиб тўғри, адолатли ишлар қилса,
Яҳудийлар эса Павлусга қарши чиқиб, уни ҳақорат қилдилар. Павлус кийимларидан чангни қоқди–да: “Қонингиз ўз гарданингизда қолсин, менда айб йўқ, ҳозирдан бошлаб ғайрияҳудийлар орасига кетганим бўлсин”, деди уларга.