Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, отангиз Иброҳимга боқинг, Сизни туққан Сорага қаранг. Иброҳимни чақирганимда, у ёлғиз эди, Мен унга барака бериб, кўпайтирдим. Эй Исроил тоғлари, энди Менинг сўзимни эшитинг! Мен, Эгангиз Раббий, тоғлару қирларга, сойликлару водийларга, харобазорлару ҳувиллаган шаҳарларга гапирмоқдаман. Ахир, бу шаҳарлар атрофдаги ҳамма халқларга ўлжа ва кулги бўлди. Ўзингизча: «Биз Иброҳим наслиданмиз», деб айтишни хаёлингизга ҳам келтирманглар! Сизларга шуни айтай: Худо мана бу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир. Худо Иброҳимга у ердан мулк бермади, ҳатто бир қарич ер ҳам бермади. Лекин Иброҳимга ва унинг наслига ўша юртни мулк қилиб беришни ваъда қилди. Ваҳоланки, ўша пайтда Иброҳимнинг фарзанди йўқ эди. Худо Иброҳимга ва унинг наслига, сизлар ер юзини мулк қилиб оласизлар, деб ваъда берган эди. Иброҳим қонунга итоат қилгани учун эмас, балки Худо уни ишончи туфайли солиҳ деб билгани учун Худо бу ваъдани берди.
Выбор основного перевода