Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Айбларим мени жуда ҳам эзади, Улар жуда оғир юкка ўхшайди. Гуноҳларимизни Сен олдингга келтирдинг, Яширин гуноҳларимизни нурларинг ёритиб туради. Кунларимиз Сенинг ғазабинг остида ўтади, Йилларимиз бир оҳ каби, тез ниҳоясига етади. Сув ва нон танқислигидан одамлар бир–бирларига ваҳима ичра қарайдилар. Тортган жазосидан адойи тамом бўладилар. “Нима учун сизлар Исроил юртида: «Оталари нордон узум ейишган эди, Болаларининг тиши қамашди», деган мақолни ишлатасизлар? саллангизни ечмайсизлар, оёқ яланг юрмайсизлар, аза тутмайсизлар, фарёд қилмайсизлар. Гуноҳларингиз сизларни адойи тамом қилади, дардингизни бир–бирингизга инграб айтасизлар. Кейин Эгамиз менга шундай деди: — Эй инсон, бутун Исроил халқи мана шу суякларга ўхшайди. Улар: “Суякларимиз қуриб кетди, келажакдан ҳеч қандай умид йўқ”, деб нола қилишади.
Выбор основного перевода