Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо Худога хушомад қилардилар, Унга тиллари билан ёлғон сўзлашарди. Юракларида эса Худога содиқ эмас эдилар, Унинг аҳдига бевафолик қилдилар. Ҳа, Раббий айтди: “Бу халқ фақат сўздагина Менга яқинлашади, Тилидагина Мени иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир. Улар инсон яратган қоидалари орқали Менга сажда қилишади. Эй халқим! Кўп нарсаларни кўрасиз–у, эътибор бермайсиз, Қулоқларингиз очиғу эшитмайсиз.” Бизнинг хабаримизга ким ишонди? Эгамизнинг қудратли кучи кимга аён бўлди? Сургун бўлган пайтимизнинг олтинчи йили олтинчи ойининг бешинчи кунида Яҳудо оқсоқоллари мени кўргани уйимга келишди. Мен улар билан ўтирганимда, Эгам Раббийнинг қудрати мени қамраб олди. Исроил оқсоқолларидан баъзи бирлари мени кўргани келдилар. Сургун бўлган пайтимизнинг еттинчи йили бешинчи ойининг ўнинчи кунида айрим Исроил оқсоқоллари Эгамизга маслаҳат солмоқчи бўлиб, олдимга келдилар. Улар рўпарамга ўтирдилар. Тиканлар орасига сепилган уруғлар шундай одамларни билдирадики, улар Худонинг каломини эшитадилар, лекин дунёнинг ташвишлари ва бойликка ўчлик каломни бўғиб қўяди, калом эса самарасиз қолади. Азиз болаларим, биз ҳақиқий севгимизни қуруқ гап билан эмас, амалда кўрсатайлик.
Выбор основного перевода