Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Раббий айтди: “Бу халқ фақат сўздагина Менга яқинлашади, Тилидагина Мени иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир. Улар инсон яратган қоидалари орқали Менга сажда қилишади. Худди тўғри йўлдан юрган халққа ўхшаб, Улар ҳар куни Менга интилгандай бўлади. Худосининг амрларини унутмаган халқдай, Йўлларимни билмоқ истайди. Мендан одил ҳукм сўрайди, Мен, Худога яқинлашишни истаганга ўхшайди. “Эй инсон, халқинг олдига бориб шундай сўзларни айт: «Борди–ю, Мен бирон–бир юртга қилич юбормоқчи бўлсам, ўша ердаги халқ ўзига бир соқчини тайинлайди. Эй инсон, сенинг халқинг «Раббийнинг тутган йўли ноҳақ–ку!» деб шикоят қилади. Аслида эса ўзларининг йўллари ноҳақ.
Выбор основного перевода