Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тупроққа тўкилган сувни қайта йиғиб бўлмаганидай, ҳаммамиз ҳам оламдан ўтиб кетамиз. Лекин Худо жонимизни олишни истамайди. Худо “Бадарға қилинган одам Ўзимдан узоқ кетмасин”, деб йўлларини қидиради. Бадкирдор йўлидан қайтсин, Гуноҳкор ниятидан қайтсин, Улар Эгамизга қайтсин, Эгамиз шафқат кўрсатади, Улар Худойимизга қайтсин, Унинг юраги кечиримга бой. Наҳотки фосиқ одамнинг ўлимини истасам? — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Йўқ! Мен унинг ёмон йўлдан қайтишини ва яшашини истайман! Эй Исроил халқи, ҳар бирингизни тутган йўлингизга яраша ҳукм қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Тавба қилинглар! Гуноҳларингиздан қайтинглар! Акс ҳолда, гуноҳ бошингизга ҳалокат келтиради. Менга қарши қилган гуноҳларингиздан воз кечинглар. Ўзларингиз учун янги юрак ва янги руҳ олинглар! Нима учун сизлар ўлишингиз керак, эй Исроил халқи?! Биронта одамнинг ҳалок бўлишини истамайман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Ёмон йўлдан қайтинглар, яшанглар!” Мана энди Сарвари Олам демоқда: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринглар–чи! Баъзилар Раббимиз келмаяпти, берган ваъдасини бажаришга У кечикяпти, деб ўйламоқда. Аслида ундай эмас, У сабр–тоқат қиляпти, чунки ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамманинг тавба қилишини хоҳлаяпти.
Выбор основного перевода