Довуд бу вақтда шаҳар дарвозаси олдида ўтирган эди. Қоровул шаҳар дарвозаси тепасига чиқди. Атрофга назар ташлаб, биттасининг югуриб келаётганини кўрди
ва бу ҳақда шоҳга айтди. — Биттаси келаётган бўлса, демак, яхши хабар олиб келяпти, — деди шоҳ. Ўша одам тобора яқинлашиб келарди.
Йизрил минораси устида қоровул турарди. Ёҳунинг одамлари яқинлашиб келарди. Қоровул уларни кўриб қолиб: “Бир талай одамни кўряпман”, деди. Ёрам қоровулга айтди: — Бирорта отлиқни юбор, одамларни кутиб олиб: “Тинчлик билан келяпсизларми?” деб сўрасин.
Босқинчилар саҳродаги Ҳамма яланг қирларни эгаллаб олдилар. Энди Менинг қиличим бутун юртни вайрон қилади, У бошидан бу бошигача ҳаммани қириб ташлайди. Бехатар яшаётган биронта одам қолмайди.
Сўнг сургундаги юртдошларинг олдига бор. Улар сенга қулоқ соладими, йўқми, уларга: “Эгамиз Раббий шундай демоқда”, деб гапларимни етказ.
Сарвари Олам шундай демоқда: “Қани, қўзғалгин, эй қилич! Менга яқин бўлганга, Ўзимга хизмат қилган чўпонга қарши чиқ. Чўпонга ҳамла қилгин, Шунда қўйлар ҳар ёққа тарқалиб кетади, Мен қўзичоқларга қарши қўлимни кўтараман.