Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Раббий, Сенинг севгинг чексиздир. Шу боис Сен ҳар бир инсонни Қилган ишларига кўра, мукофотлайсан. “Билмайман”, — десанг ҳам, юракни синайдиган Худо кўрмайдими, жонни асрайдиган буни билмайдими? Ҳаммага уларнинг ишига яраша қайтармайдими? Сизлар эса: «Раббий нотўғри иш тутяпти», деб айтяпсизлар. Эй Исроил халқи, гапимни тингланг: нотўғри иш тутган Менми ёки сизларми?! Эй Исроил халқи, ҳар бирингизни тутган йўлингизга яраша ҳукм қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Тавба қилинглар! Гуноҳларингиздан қайтинглар! Акс ҳолда, гуноҳ бошингизга ҳалокат келтиради. Эй инсон, сенинг халқинг «Раббийнинг тутган йўли ноҳақ–ку!» деб шикоят қилади. Аслида эса ўзларининг йўллари ноҳақ. Инсон Ўғли самовий Отасининг улуғворлигида, фаришталари билан келганда, ҳар кимни ўз ишига яраша тақдирлайди. Худо ҳар кимни қилган ишига яраша тақдирлайди.
Выбор основного перевода