Эгамиз шундай дейди: “Қани бўлинг, бонг уринг! Душман бургутдай хонадонимга ҳужум қилмоқда. Ахир, халқим аҳдимни барбод қилди, Улар қонунимни бузди.
Қуддусда бурғу чалинглар! Эгамизнинг муқаддас тоғида бонг уринглар! Титрасин Яҳудонинг жамики аҳли, Ахир, келяпти Эгамизнинг куни. У кунга оз вақт қолди.
Хўш, шаҳарда бурғу чалинса, ким саросимага тушмайди?! Эгамизнинг иродасисиз ҳеч бир кулфат шаҳарга келмайди.