Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар эса: «Раббий нотўғри иш тутяпти», деб айтяпсизлар. Эй Исроил халқи, гапимни тингланг: нотўғри иш тутган Менми ёки сизларми?! Билиб қўйинг, ёмон йўлга кириб кетган ҳар бир солиҳ киши қилган гуноҳи учун ўлади. Ёмон йўлдан қайтган фосиқ эса адолатли ва тўғри ишлар қилса, ўз ҳаётини асраб қолади. Шундай бўлса–да, Исроил халқи: «Раббий нотўғри иш тутяпти», деб айтяпти. Эй Исроил халқи, қани, Менга айтинг–чи, нотўғри иш тутган Менми ёки сизларми?! Эй инсон, халқинг олдига бориб айт: «Агар солиҳ одам ёмон йўлга кирса, қилган савоб ишлари уни қутқара олмайди. Агар фосиқ одам тўғри йўлга кирса, қилган гуноҳлари уни ҳалокатга етакламайди. Гуноҳга қўл урган солиҳ одам эса жонини сақлаб қололмайди.» Борди–ю, фосиқ одамга: «Сен ўласан», деб айтсам–у, у одам эса ёмон йўлидан қайтиб тўғри, адолатли ишлар қилса, Улар эса: «Раббийнинг тутган йўли ноҳақ–ку», деб айтади. Уларга Менинг шу сўзларимни айт: «Эй Исроил халқи, билиб қўй, Мен ҳаммангизни қилган ишингизга яраша ҳукм қиламан.»”
Выбор основного перевода