Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен қайғуга ботиб маст бўласан. Ҳа, бу даҳшату вайроналик косасидир, Опанг Самариянинг косасидир. Эгамиз Раббий шундай демоқда: сен Мени унутиб, Менга орқа ўгирганинг учун, фоҳиша ва суюқоёқ бўлганинг учун жазо тортасан.»” Сенга қарашли соҳилдаги ҳамма қишлоқлар аҳли қиличдан ўтказилади. Ўшанда сен Эганг Мен эканлигимни билиб оласан. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Исроил халқидан ҳазар қилиб, зулм ўтказган биронта қўшни халқ бундан буён Исроил халқи учун тикан ва янтоқдай бўлмайди. Исроил халқи Эгаси Раббий Мен эканлигимни билиб олади. Мен тарқатиб юборган халқим Исроилни узоқ юртлардан Ўзим йиғиб оламан. Улар орқали барча халқларга муқаддаслигимни аён қиламан. Мен қулим Ёқубга мулк қилиб берган ерда уларни ўрнаштираман.
Выбор основного перевода