Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен Қуддус ва Яҳудонинг ҳамма шаҳарларига келтирган барча фалокатларни сизлар ўз кўзингиз билан кўрдингизлар. Ўша шаҳарлар ҳозир хароб бўлиб, ҳувиллаб ётибди. Шунда аччиқ ғазабим Яҳудо шаҳарлари билан Қуддус кўчаларига ловуллаган олов бўлиб тушди. Ҳозир ўша жойлар ҳувиллаб, ташландиқ бўлиб ётибди.” Эгамиз ёвуз қилмишларингизга, жирканч ишларингизга ортиқ тоқат қила олмагани учун ҳозир юртингиз ҳувиллаб, ташландиқ бўлиб ётибди. Одамлар юртингизнинг номини қарғишларда ишлатишмоқда. Мен бу юртга энг ваҳший халқларни бошлаб келаман. Улар юрт аҳлининг уйларига эгалик қилишади. Мен кучлиларнинг мағрурлигига чек қўяман. Уларнинг саждагоҳлари ҳаром қилинади. Эгамиз айтмоқда: Миср иттифоқчиларининг устига қирғин келади. Улар қилич тиғидан ҳалок бўлиб, жасадлари шимолдаги Мигдолдан то жанубдаги Саванайгача ётади. Мисрнинг мағрур қудрати ҳалок бўлади, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. Қачонлардир сайёҳлар кезиб юрган ташландиқ, қаровсиз ерларга қайта ишлов берилади. Улар бу ерларни кўрганда шундай деб айтишади: ‘Воажабо! Ташландиқ бўлиб ётган бу ерлар Адан боғидай яшнаб кетибди–ку! Ҳувиллаб ётган хароб шаҳарлар мустаҳкам деворлар билан ўралиб, обод бўлибди–ку!’
Выбор основного перевода