Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар солиҳ киши ёмон йўлга кириб, гуноҳга қўл урса, Мен унинг оёғига тўғоноқ соламан, у қоқилиб йиқилади. Борди–ю, сен ўша одамни огоҳлантирмасанг, у нобуд бўлади. Мен унинг қилган савоб ишларини эсга олмайман, у ўзининг гуноҳи учун ўлади. Унинг ўлими учун эса сени жавобгар қиламан. Ёмон йўлга кириб кетган солиҳ одам–чи? Фосиқлар каби жирканч ишлар қилган бундай одам яшайдими? Йўқ! Мен унинг биронта хайрли ишини эсга олмайман. У Менга хиёнат қилгани учун, гуноҳга қўл ургани учун ўлади. Раббимизу нажоткоримиз бўлган Исо Масиҳни таниб, дунёнинг қабоҳатларидан қочиб қутулган одамлар яна эски қилиқларига қайтиб, қабиҳликка мағлуб бўлишса, уларнинг сўнгги аҳволи олдингидан ҳам баттар бўлади. Солиҳлик йўлини билгандан кейин, уларга топширилган муқаддас амрлардан юз ўгиргандан кўра, бу йўлни ҳеч билмагани ўзлари учун яхшироқ бўлар эди. Шунинг учун маҳкам турибман, деб ўйлаган одам эҳтиёт бўлсин, тағин қоқилиб йиқилмасин.
Выбор основного перевода