Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин этни қони билан емайсизлар. Қонда жон бўлгани учун Мен буни тақиқлайман. Фақат қонни истеъмол қилманглар, уни сувдай ерга тўкиб ташланглар. Қонни эса асло истеъмол қилманглар, чунки қон жондир, жонни гўшт билан бирга еманглар. Исроил халқининг бутларига сиғинмаса, бутхоналарда келтирилган қурбонликлардан тановул қилмаса, бировнинг хотини билан зино қилмаса, ҳайз кўрган аёлга яқинлашмаса, Чунки улар қонун–қоидаларимни буздилар, фармонларимни рад этдилар, Шаббат кунларимни булғадилар, кўнгиллари ота–боболарининг бутларини тусади. унга шундай деб айт: «Эгамиз Раббий демоқда: эй Қуддус, сен ўз кўчаларингда қон тўкиб, бошингга бало орттирдинг. Бутлар ясаб, ўзингни булғадинг. Шаҳардаги Исроил йўлбошчилари ўз мансабидан фойдаланиб, қон тўкадилар. Баъзилари одамларни ўлдириш учун туҳмат қиладилар. Бутхоналарда келтирилган қурбонликлардан тановул қиладилар, ўзларининг шаҳвоний ҳирсларини қондириш билан овора бўладилар.
Выбор основного перевода