Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда инсон овдаги жайрондай бўлар, Чўпонсиз қолган сурувдай бўлар, Ҳар бири ўз халқига қайтиб кетади, Ҳар бири ўз юртига қочиб боради. Бобилдаги уруғ сепувчиларни йўқ қилинг, Ўрим мавсумида ўроқчиларни ўлдиринг. Душман қиличидан ҳамма қочсин, У ердаги асирлар ўз халқи орасига қайтсин, Она юртига қочиб борсин. Буюк шаҳар уч қисмга бўлиниб кетди. Бошқа халқларнинг шаҳарлари ер билан яксон бўлди. Худо буюк Бобил шаҳрини ёдга олди. У Бобилга косадаги Ўзининг ғазаби шаробидан берди. Шу пайт мен самодан келаётган бошқа бир овозни эшитдим. У шундай деди: “Эй халқим, Бобилдан чиқиб кетинг! Тағин гуноҳларига шерик бўлиб қолманг, Тағин сизлар ҳам Бобилнинг балоларига дучор бўлманг! Зеро, унинг гуноҳлари уйилиб кўкка етди, Худо унинг жиноятларини ёдга олди.
Выбор основного перевода