Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана, ўроқчилар бошоқларни ўриб олади, Ўз қўллари билан дон ҳосилини йиғиштириб олади. Ўша далаларда терилган буғдой бошоқларидай Рафа водийсида Ёқуб наслидан ҳам озчилик қолади. Ҳа, зайтун дарахти қоқилганда Дарахт учида икки–уч мева қолгандай, Ҳосилдор шохчаларда тўрт–беш мева қолгандай Ўша бошоқларда бир–икки дон қолади”, — деб башорат қилар Исроил халқининг Худоси — Эгамиз. Ўша куни ҳар бир одам Яратувчига қарайди, уларнинг кўзлари Исроил халқининг Муқаддас Худосини кўради. Эҳ, халқим! Хирмонда буғдой каби янчилган халқим! Исроил халқининг Худоси — Сарвари Оламдан Эшитганларимни сизга билдирдим. Сендан буғдой янчадиган хўптир ясайман, Янги, ўткир, тишли хўптир қиламан, Сен тоғларни янчасан, эзасан, Тепаликларни сомон қиласан. Эй Яҳудо, сен учун ҳам ўрим пайти белгиланди. Мен халқимни яна фаровонликка эриштирмоқчи бўлганимда, Қани, келинглар, Етилган буғдойни ўргандай уларни ўринглар, Пишган узумни эзгандай, босиб йўқ қилинглар, Хумлар тўлган, Уларнинг қабиҳликлари билан тўлиб–тошган.” Аммо билмас улар Эгамизнинг ниятини, Асло тушунмаслар Унинг режаларини, Эгамиз уларни не сабабдан йиққанини улар билмаслар, Буғдой бошоқларини хирмонда янчгандай, Эгамиз уларни янчмоқчи эканини англамаслар. Сен жаҳл устида босиб ўтарсан ер юзини, Ғазабга миниб оёқ ости қиларсан халқларни. Кейин Маъбаддан бир фаришта чиқди. У булут устида ўтирган Зотга баланд овозда шундай деди: “Ўроғингизни ишга солинг, чунки ўрим–йиғим вақти келди. Мана, ернинг ҳосили етилди.”
Выбор основного перевода