Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз амр берганда, чигирткалар келди, Сон–саноқсиз майда чигирткалар чиқиб келди. Борди–ю, бу амрларимга риоя қилмасангизлар, Мен Ўз номим ҳақи онт ичиб айтаманки, бу сарой вайрон бўлади.» Эгамизнинг каломи шудир. Ўз номим билан қасам ичиб айтаманки, Бозрах шаҳри вайрон бўлади. Унинг аянчли аҳволи одамларни ваҳимага солади. Ўтган–кетганлар уни мазах қилиб, номини қарғишларда ишлатади. Ён–атрофидаги ҳамма шаҳарлар ҳам то абад ташландиқ бўлиб қолади.” Эгамизнинг каломи шудир. Ҳар ёқдан Бобилга шундай деб хитоб қилинг: “Бобил таслим бўляпти, Истеҳкомлари йиқиляпти, Деворлари ўпирилиб тушяпти.” Эгамизнинг қасосидир бу. Сизлар ҳам Бобилдан ўч олинг, Қилмишларини ўз бошига қайтариб солинг. Эгамиз Раббий Ўз номини ўртага қўйиб онт ичди, Ҳа, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Мен Ёқуб наслининг такаббурлигидан нафратланаман, Уларнинг қалъаларидан ҳазар қиламан. Самария шаҳрини ва у ердаги ҳамма нарсани Мен душманнинг қўлига бераман.” Қирғин келтирувчи чигирткадан қолганини Еб битирди кемирувчи чигиртка галаси. Кемирувчи чигиртка галасидан қолганини Еб битирди сакрайдиган чигиртка галаси. Сакрайдиган чигирткадан қолганини Еб битирди қиртишловчи чигиртка галаси. Барибир олов сени ямлаб юборар, Чигиртка экинларни қиртишлагандай, Қилич сени қириб ташлар. Чигирткадай кўпаявер!
Выбор основного перевода