Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам айтар: “Худо Бэл тиз чўкди, худо Наво букилди. Уларнинг бутлари молу ҳайвонга юк бўлди. Олдин кўтариб юрганларингиз Энди толиққанга юк бўлди. Улар эгилди, бирга тиз чўкди, Улар энди юкни қутқара олмайди, Ўзлари эса асир бўлиб кетади. “Халқларга эълон қилинг, хабар етказинг! Байроқ кўтариб, янгиликни айтинг. Ҳеч нарса яширмай шундай жар солинг: «Бобил қулайди, Уларнинг худоси Бэл шарманда бўлади, Худоси Мардух парча–парча қилинади. Бобил бутлари хор бўлади, Санамлари синдириб ташланади.» Аммо билиб қўйинг, она юртингиз хор бўлади, Сиз туғилган юрт оёқ ости қилинади. Юртингиз халқлар орасида арзимас бўлиб қолади, Чўл, қақроқ ер, саҳрога айланади. Эгамиз шундай демоқда: “Бобилликларга ўлим! Бутун Бобил аҳолисига, Аъёнларию донишмандларига ўлим! Фолбинларига ўлим! Нақадар аҳмоқдир улар! Жангчиларига ўлим! Нақадар ваҳимага тушган улар! Отларию жанг араваларига ўлим! Ёлланган жангчиларига ўлим! Аёлларга ўхшаган заифдир улар! Зеб–зийнату бойликларини йўқ қилинг, Таланг, ўлжа қилиб олинг. Эгамиз эса шундай демоқда: “Мана, шундай кунлар келяптики, Мен Бобилнинг сохта худоларини жазолайман. Бутун юрт узра Ярадорларнинг фарёдлари эшитилади.
Выбор основного перевода