Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ана, жанг аравалари, отлиқлар Жуфт–жуфт бўлиб келаётир!” Шу он у бақириб хабар берди: “Қулади, Бобил қулади! Бутлари синиб, ер билан битта бўлди!” Эвоҳ, Мўаб шарманда бўлди, вайрон қилинди. Уввос солиб, фарёд қилинглар! Мўаб хароб бўлганини Арнон дарёси бўйларида эълон қилинглар. Унинг кетидан иккинчи фаришта учиб келиб, шундай деди: “Вайрон бўлди! Буюк Бобил шаҳри вайрон бўлди! Бобил шаҳвоний ҳирси шаробидан Ҳамма халқларга ичирганди.” У қаттиқ ҳайқириб, шундай деди: “Вайрон бўлди! Буюк Бобил вайрон бўлди! У жинларнинг макони, ҳар турли ёвуз руҳнинг паноҳи, Ҳар қандай ҳаром ва жирканч қушнинг уяси бўлиб қолди. Ахир, барча халқлар Бобилнинг Шаҳвоний ҳирси шаробидан ичганди. Бобил билан зино қилиб, кайф–сафо сурган ер юзи шоҳлари ёнаётган Бобилнинг тутунини кўриб, унинг ҳолига ҳўнграб йиғлайдилар. Ер юзи савдогарлари ҳам унинг ҳолига йиғлаб, мотам тутадилар. Чунки уларнинг молини энди ҳеч ким сотиб олмайди. Улар бошларига кул сочиб, фарёд чекиб, қайғуриб, дод соладилар: “Ҳолингга вой! Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой! Денгиздаги кемаларга эга бўлганлар Сенинг зийнатларинг туфайли бойлик орттирдилар. Энди эса сен бир соатдаёқ хароб бўлдинг!
Выбор основного перевода