Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Увиллашар сиртлонлар қалъаларда, Чиябўрилар гўзал саройларда. Ўша вақт яқин орада келади, Ўша кун келмасдан қолмайди.” Яксон қилдинг душманларимиз қалъаларини, Вайронага айлантирдинг мустаҳкам шаҳарларини, Йўқ қилдинг узоқ юртдаги ажойиб саройларини, Улар ҳеч қачон қайта тикланмас. Хазор то абад ташландиқ бўлиб қолади, Чиябўрилар маконига айланади. У ерда ҳеч ким яшамайди, У жойларга ҳеч ким бориб ўрнашмайди.” Эгамиз Бобилга қаҳрини сочади, У ерда ҳеч ким яшамайди. Бутунлай ташландиқ бўлиб қолади. У ердан ким ўтса ёқасини ушлайди, Бобил харобаларини кўриб қотиб қолади. Шунинг учун Бобилда сиртлонлару туяқушлар яшайди. У ер ёввойи дашт ҳайвонларининг маконига айланади. Инсон зоти энди у ерда ҳеч қачон яшамайди, Бобил то абад бўм–бўш бўлиб қолади. У қаттиқ ҳайқириб, шундай деди: “Вайрон бўлди! Буюк Бобил вайрон бўлди! У жинларнинг макони, ҳар турли ёвуз руҳнинг паноҳи, Ҳар қандай ҳаром ва жирканч қушнинг уяси бўлиб қолди. Ахир, барча халқлар Бобилнинг Шаҳвоний ҳирси шаробидан ичганди.
Выбор основного перевода