Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Жасур аскарлар ўлжа бўлиб ётибди, Улар ўлим уйқусига кетган. Биронта жангчининг Қўл кўтаришга кучи қолмади. Эй Ёқубнинг Худоси! Сенинг ҳайқириғингдан, Отлару чавандозлар карахт бўлиб ётибди. Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Сизларга қарши бир ғаним келаётир. У тоғлар орасидаги Товур тоғидай забардаст, Денгиз бўйидаги Кармил тоғидай улкан. Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Мўаб вайрон бўлади, Шаҳарлари босиб олинади. Энг сара йигитлари қириб ташланади. Айни қизишган пайтларида Уларга ўткир ичимликдан ичираман. Уларни масту шодон қиламан. Сўнг улар абадий уйқуга кетишади, Ҳеч қачон уйғонишмайди, — деб айтмоқда Эгамиз. —
Выбор основного перевода