Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана, Мидияликларни уларга қарши қўяман, Мидияликларга кумушнинг ҳеч кераги йўқ, Улар олтинни ҳам истамаслар. Отларга эгар уринг, Чопқир отларга мининг! Дубулғаларни кийиб олинг, Жанговар ҳолатда туринг. Найзаларни ўткирланг, Совутларни кийиб олинг! Шимолдаги бир халқ Бобил устига бостириб келади. Улар бутун юртни вайрон қилишади. У ерда ҳеч ким яшамайдиган бўлади. Одамлар ва ҳайвонлар у ердан қочиб кетади.” Мана, Мен шимолдаги қудратли халқларни Бобилга қарши қўзғатяпман. Улар саф тортиб, Бобилга ҳужум қиладилар. Бобил жангда мағлуб бўлади. Душман ўқларининг ҳаммаси тўғри нишонга тегади, уларнинг ўқлари мерганларнинг ўқларидайдир. Бобилдан қочиб келганларнинг гапларини эшитинг. Улар Қуддусга келиб, Эгамиз Худо Ўз Маъбади учун қасос олганини эълон қилишмоқда. Халқлар орасида шундай деб эълон қилинг: “Жангга тайёрланиб, жангчиларни сафарбар қилинг! Сипоҳларингиз ҳужум қилсин! Омочларингиздан ясанг қиличлар, Ўроқларингиздан қилинг найзалар. Заифлар ҳам қўлига қурол тутсин.
Выбор основного перевода