Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бобил шаҳри шоҳликларнинг гўзали, Бобилдир — Бобилликларнинг улуғвор дурдонаси. Аммо Мен, Худо, ер билан яксон қиламан Худди Садўм, Ғамўра каби уни. Энди у ерда ҳеч ким яшамас, То абад ҳеч ким уни маскан қилмас. У ерда ҳатто чодир қурилмас, Чўпонлар сурувларини ўтлатмас. Мана, бошингга кулфат тушади, Уни сеҳр–жоду билан даф қилолмайсан. Бошингга бахтсизлик ёғилади, Сен уни қайтара олмайсан. Ҳалокат сенга бирданига келади, Бу тушингга ҳам кирмаган. Ана, душман Дан шаҳрига етиб келди, У ердан отларининг пишқиргани эшитилмоқда. Айғирларнинг кишнагани Бутун юртни титратмоқда. Душман юртимизни яксон қилмоқчи, Шаҳарларни вайрон этиб, одамларни ўлдирмоқчи.” Аммо Эгамиз ҳақ Худодир. У барҳаёт Худо ва абадий Шоҳдир. Ғазабланганда ер силкинади, Унинг қаҳрига халқлар дош бера олмайди. Бобил гурсиллаб қулаганда, ер юзи ларзага келади, халқнинг доду войлари олисдаги элларга эшитилади.” Шу сабабдан ер титрайди! Ер юзида яшовчи ҳар бир мавжудот аза тутади! Бутун ер юзи дарё тўлқинларидай ларзага келади, Ҳа, Нил сувларидай кўтарилиб, пастга тушади.”
Выбор основного перевода