Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ана, Эгамиз хароб этади ер юзини, Вайронага айлантиради уни, Остин–устин қилади ер юзини, Тарқатиб юборади замин аҳлини. Бир тақдир кутмоқда Халқ ва руҳонийни, Қул ва унинг эгасини, Чўрию унинг бекасини, Харидору сотувчини, Қарздору қарз берувчини, Судхўру қарз олганни. Дунё тамом вайрон бўлади, Ер юзи ўлжага айланади. Ҳа, Эгамизнинг каломи шудир. Исроил халқи шерлар ҳар ёққа тумтарақай қочириб юборган қўйларга ўхшайди. Илк бор Исроилга Оссурия шоҳи ташланган эди, Исроилнинг суякларини эса Бобил шоҳи Навухадназар ғажиган эди. Эй йўқсилларни эзадиганлар, қулоқ солинглар! Эй юртдаги камбағалларни йўқ қилганлар, эшитинглар!
Выбор основного перевода