Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зодўхнинг ўғли Охимас Йўабга: — Ижозат берсангиз, тез бориб шоҳимизга: “Эгам сизни ғанимларингиз қўлидан қутқарди”, деб хабар етказсам, — деди. — Йўқ, — деди Йўаб, — бугун сен хабар олиб бормайсан. Бошқа сафар хабар етказарсан, лекин бугун эмас. Чунки шоҳнинг ўғли ўлди. Кейин Йўаб Ҳабашистонлик бир одамга: — Сен бориб, кўрганларингни шоҳга айт, — деб буюрди. Ўша одам Йўабга таъзим қилди–ю, югуриб кетди. Аммо Охимас яна: — Нима бўлса бўлар, ижозат беринг, мен анави Ҳабашистонликнинг орқасидан югуриб борайин, — деб илтимос қилди. — Ўғлим, нимага югуриб боришни истаб қолдинг? Сенга манфаат келтирадиган хабар йўқ–ку! — деди Йўаб. — Нима бўлса бўлар, ҳозир югуриб борай, — деб яна илтимос қилди Охимас. — Майли, югур, — деди Йўаб. Охимас шу заҳоти Иордан текислиги бўйлаб югуриб, Ҳабашистонликдан ўзиб кетди. Довуд бу вақтда шаҳар дарвозаси олдида ўтирган эди. Қоровул шаҳар дарвозаси тепасига чиқди. Атрофга назар ташлаб, биттасининг югуриб келаётганини кўрди ва бу ҳақда шоҳга айтди. — Биттаси келаётган бўлса, демак, яхши хабар олиб келяпти, — деди шоҳ. Ўша одам тобора яқинлашиб келарди. Қоровул яна бошқасининг югуриб келаётганини кўриб, дарвозабонга: — Ана, яна биттаси югуриб келяпти, — деб хабар берди. — У ҳам яхши хабар олиб келаётир, — деди шоҳ. — Менимча, олдиндаги одам югуришидан Зодўх ўғли Охимасга ўхшайди, — деди қоровул. — Охимас — яхши одам, яхши хабар олиб келади, — дея жавоб берди шоҳ. Шу пайт Охимас баланд овоз билан шоҳга: — Тинчлик–омонлик бўлсин, шоҳим! — деди. Сўнг шоҳнинг олдида мук тушиб таъзим қилиб: — Шоҳ ҳазратларига қўл кўтарганлар устидан ғалаба ато қилган Эгангиз Худога ҳамду санолар бўлсин! — деди. — Болам Абсалом соғ–саломатми? — деб сўради шоҳ. — Йўаб мен, қулингизни жўнатган пайтда катта ғалаён бўлаётган эди, кейин нима бўлганини билмайман, — деди Охимас. — Бу томонга ўт, шу ерда кутиб тур, — деди шоҳ. Охимас нарига ўтиб кута бошлади. Шу орада Ҳабашистонлик етиб келди. — Шоҳ ҳазратларига хушхабар! — деди у. — Эгам адолат қилиб, сизга қарши исён кўтарганлар устидан ғалаба ато қилди. Чопарлар шоҳ ва унинг аъёнлари номидан ёзилган мактубни бутун Исроил ва Яҳудо халқларига етказдилар. Мактубда қуйидагилар битилган эди: “Эй Оссурия босқинчиларидан омон қолган Исроил халқи! Иброҳимнинг, Исҳоқнинг ва Ёқубнинг Худоси — Эгамизга қайтинглар, шунда У ҳам сизга қайтади. Эй Бобил, Мен сенга тузоқ қўйгандим, Билмасдан тузоғимга тушиб қолдинг. Сени фош қилдим, қўлга олдим. Ахир, сен Менга қарши чиққан эдинг.”
Выбор основного перевода