Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Жасур аскарлар ўлжа бўлиб ётибди, Улар ўлим уйқусига кетган. Биронта жангчининг Қўл кўтаришга кучи қолмади. Ҳамма қўллардан дармон кетади, Ҳар бир инсон ваҳимага тушади. Улар даҳшатга тушарлар, Дарду изтироб уларни чулғар, Тўлғоқ тутган аёлдай букчайиб қолар. Бир–бирига қўрқув ичра қарар, Уларнинг юзлари ловуллаб ёнар. Ўша куни Миср хотин кишига ўхшаб қолади. Сарвари Олам унга қарши қўлини кўтаради, шунда Миср титраб даҳшатга тушади. Ана, ҳаммалари сомонга ўхшаб қолди–ку! Олов уларни ямламай ютади! Жонларини оловдан қутқаролмайди. Исиниш учун кўмирлари бўлмайди. Тафтидан баҳра олиш учун гулхани бўлмайди. Фолбинларига ўлим! Нақадар аҳмоқдир улар! Жангчиларига ўлим! Нақадар ваҳимага тушган улар! Отларию жанг араваларига ўлим! Ёлланган жангчиларига ўлим! Аёлларга ўхшаган заифдир улар! Зеб–зийнату бойликларини йўқ қилинг, Таланг, ўлжа қилиб олинг. Қуддус дарвозалари тупроққа беланиб ётибди, Дарвоза тамбалари парчаланиб ётибди. Шоҳу амалдорлари сургун бўлишди, Қонунлар халққа ўргатилмас энди. Эгамиздан ваҳийлар Пайғамбарларга келмас энди. Мен Дамашқ дарвозаларининг тамбаларини синдираман. «Қабиҳлик водийси»нинг ҳукмдорини йўқ қиламан, Байт–Эденда салтанат ҳассасини тутган зотни ҳалок қиламан. Орам халқи асирликка тушади, Хир юртига олиб кетилади.” Эгамизнинг каломи шудир. Лашкарингга бир қарасанг–чи! Хотин кишидан фарқи йўқ–ку уларнинг. Юртингнинг дарвозалари ёв учун кенг очилди, Дарвозаларнинг тамбаларини олов йўқ қилди.
Выбор основного перевода