Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зотан, Мен, Яратувчинг, сенинг эринг бўламан. Менинг номим Сарвари Оламдир! Мен, Исроил халқининг Муқаддас Худоси, қутқарувчингман, Мен бутун ер юзининг Худоси деб аталаман. Эй Исроил! Сен ташлаб кетилган, Руҳи азобланган аёлдайсан. Рад этилган, ёш жувондайсан. Аммо Мен, Эганг, сени чақириб оламан, — демоқда Худойинг. — Қисқа вақтга Мен сени тарк этгандим, Буюк шафқат ила сени қайтариб оламан. Қаттиқ ғазабда сендан бир лаҳзага юз ўгиргандим, Энди туганмас меҳр билан сенга раҳм қиламан, — демоқда қутқарувчинг — Эгамиз. — “Бу одамларнинг гапини эшитдингми? Улар, Эгамиз Ўзи танлаган иккита халқни — Исроил ва Яҳудони рад этди, деб айтиб юришибди. Бу одамлар халқимдан шунчалик ҳазар қилишадики, уни энди халқ деб тан олишдан ор қилишяпти.” Эгамиз шундай демоқда: “Мен кун ва тунга берган амримни, осмону фалак учун ўрнатган қонун–қоидаларимни ҳеч қачон ўзгартирмайман. Шу сингари, Ёқуб авлодини ва қулим Довуд сулоласини рад этмайман. Мен доимо Довуд наслидан шоҳ танлайман. Уни Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб авлодининг устидан ҳукмрон қилиб қўяман. Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман, уларга раҳм–шафқат кўрсатаман.” Эй Худонинг халқини талаган Бобилликлар! Сизлар севиниб, хурсанд бўляпсизлар, Яйловдаги бузоқдай шодон сакраяпсизлар, Отлар каби кишнаяпсизлар. Эгамиз шундай демоқда: “Бобилга ҳужум қилиш учун камонкашларни йиғинглар. Шаҳарни қуршовга олинглар, биронта одам қочиб кета олмасин. Бобилликларнинг қилган ишига яраша жазосини беринглар, қилмишларини ўз бошига қайтариб солинглар. Зеро, улар Менга, Исроил халқининг Муқаддас Худосига нисбатан такаббурлик қилдилар. Ўша куни Бобилликларнинг йигитлари майдонларда ўлиб кетади, ҳамма сипоҳлари ҳалок бўлади.” Мен сизларни етим қолдирмайман, яна олдингизга қайтиб келаман.
Выбор основного перевода