Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уларнинг оёқлари чалишганда Мен Ўзим қасос ва ўч оламан. Уларнинг ҳалокат куни яқиндир, Уларнинг қисмати ҳал бўлади.” Эй Эгам, Сен қасоскор Худосан, Эй қасоскор Худо, нурингни соч! Қани, бўл, эй ер юзини ҳукм этгувчи, Мағрурларнинг жазосини бер. Ҳар кимга қилганига яраша жавоб беради, Ўз душманларига ғазаб сочади, Ғанимларидан қасос олади, Денгиз ортидаги юртларга Қилганларига яраша тўлиқ қайтаради. Бобилдан қочиб чиқинглар! Жонингизни қутқариб қолинглар! Бобилнинг гуноҳи туфайли қирилиб кетманглар, Зотан, Эгамиз Бобилдан ўч олмоқда, Қилган қилмишларига яраша жазосини бермоқда. Эгамиз шундай демоқда: “Қуддусга қилган барча ёвузликлари учун Бобилликларни ва бутун Бобил юртини сизнинг кўзингиз олдида жазолайман. Ҳа, Бобилга қарши шимолдан Қирғин келтирувчи келади. Шунда Бобилнинг ҳалокатидан Еру осмон шодланади, У ердаги барча мавжудот хурсанд бўлади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Азизларим, ўзингиз учун ўзингиз қасос олманг, балки Худонинг ғазабига йўл қўйиб беринг. Ахир, Муқаддас битикларда Эгамиз шундай деб айтган–ку: “Мен Ўзим қасос ва ўч оламан.” Ахир, биз қуйидаги сўзларни айтган Худони яхши биламиз: “Мен қасос оламан, жазосини бераман. Мен Ўз халқимни ҳукм этаман.”
Выбор основного перевода