Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай демоқда: «Етмиш йилдан кейин эса Мен Бобил шоҳини, унинг халқини ва Бобилликларнинг бутун юртини қилган гуноҳлари учун жазолайман. Уларнинг юрти то абад ҳувиллаб қолади. Шимолдаги бир халқ Бобил устига бостириб келади. Улар бутун юртни вайрон қилишади. У ерда ҳеч ким яшамайдиган бўлади. Одамлар ва ҳайвонлар у ердан қочиб кетади.” Шунинг учун Бобилда сиртлонлару туяқушлар яшайди. У ер ёввойи дашт ҳайвонларининг маконига айланади. Инсон зоти энди у ерда ҳеч қачон яшамайди, Бобил то абад бўм–бўш бўлиб қолади. Ана, шаҳарлари хароб бўлди, Улар чўлу саҳрога айланди. Энди у ерда ҳеч ким яшамайди, Инсон қадами у ерга етиб бормайди. Сизларни то абад ташландиқ қиламан. Шаҳарларингизда ҳеч қачон одам яшамайди. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.
Выбор основного перевода