Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Орадан икки йил ўтди. Бир куни Миср фиръавни туш кўрди. Тушида у Нил дарёси бўйида турган эмиш. Бир пайт дарёдан еттита боқилган, семиз сигир чиқиб, қирғоқдаги ўтларни ея бошлабди. Сўнгра дарёдан яна еттита сигир чиқибди. Бу сигирлар жуда ҳам хунук, ориқ экан. Булар семиз сигирларнинг ёнига келиб турибди. Бир вақт ориқ сигирлар семиз сигирларни еб қўйибди! Шундан кейин фиръавн уйғониб кетди. Сўнгра у яна ухлаб қолди ва бошқа туш кўрди. Тушида битта буғдой поясида еттита тўлиқ, пишган бошоқ ўсган эмиш. Кейин ўша пояда яна еттита бошоқ ўсиб чиқибди. Бу бошоқлар саҳро шамолида қовжираб, пучайиб кетган экан. Бирдан пучайган бошоқлар еттита пишган, тўлиқ бошоқни ютиб юборибди! Фиръавн яна уйғониб кетди. Бу туши экан. Фиръавн саҳарда кўрган тушини ўйлаб, кўнгли жуда ғаш бўлди. “Тушим нимадан дарак берар экан”, деб жуда хавотирланди. Шу боисдан Мисрдаги жамики сеҳргарларни ва донишмандларни чақиртирди. Фиръавн уларга кўрган тушини айтиб берди. Лекин уларнинг биронтаси фиръавннинг тушини таъбир қилиб бера олмади. Одамлар чуқур уйқуга кетганда, Ўринларида ухлаб ётганда, Тушлар, тунги ваҳийлар орқали Худо уларнинг қулоқларига гапиради, Ўз огоҳлантиришлари билан уларни қўрқитади. Шу кеча шоҳнинг уйқуси қочди. Шоҳ: — “Кундалик хотиралар китоби”ни олиб келинглар! — деб буюрди. Китобни унга ўқиб беришди. Аммо бир куни кечаси кўрган тушим юрагимга аллақандай ваҳима солди. Бу тушим мени даҳшатга туширган эди. Мен тушимнинг таъбирини билишни истаб, Бобилдаги ҳамма сарой маслаҳатчиларини ҳузуримга келтиришни буюрдим. Қаршимда ҳозир бўлган фолбин, мунажжим, афсунгар ва раммоллар тушимни эшитдилар–у, аммо уни таъбирлай олмадилар. Ниҳоят, Дониёр келди (унинг Белташазар деган исми мен сиғинадиган худонинг исми билан ҳамоҳангдир). Дониёр муқаддас худоларнинг руҳи билан тўладир. Мен унга тушимни айтиб бердим: Сўнг саройига қайтиб, кечаси билан туз тотмади. Одатдаги кечки вақти чоғлик ҳам кўнглига сиғмай, туни билан ухламай чиқди.
Выбор основного перевода