Бундан кейин тундаги ваҳийда мен қўрқинчли, даҳшатли ва бениҳоя кучли бўлган тўртинчи махлуқни кўрдим. У ўз қурбонларини темир тишлари билан ғажиб, парчалаб ташларди. Қолдиқларини эса оёқлари билан босиб эзарди. Унинг ўнта шохи бўлгани учун, у олдинги махлуқлардан ажралиб турар эди.
Суҳбатдошим менга шундай деди: «Тўртинчи махлуқ бу ер юзида ҳукмронлик қиладиган тўртинчи шоҳликнинг тимсолидир. Бу шоҳлик бошқа шоҳликлардан ажралиб туради. У бутун дунёни ғажиб, эзиб парча–парча қилади.