Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Ундан кейин темирдай қаттиқ тўртинчи шоҳлик бўлади. Темир ҳамма нарсани синдириб йўқ қилганидай, ўша шоҳлик ҳам ундан олдинги шоҳликларни бузиб, йўқ қилади. Сиз ҳайкалнинг оёқлари ва оёқ бармоқларининг бир қисми лойдан, бир қисми темирдан эканлигини кўрдингиз, бу бўлинган шоҳлик бўлади. Лой билан темир бирга қорилгани учун бу шоҳликда бир оз темирнинг кучи бўлади. Шоҳлик айрим жиҳатдан кучли, айрим жиҳатдан заиф бўлади. Темир билан лойнинг қоришмаси яна шундан далолат берадики, ўша замон ҳукмдорлари қуда–андачилик йўли билан шоҳликларини мустаҳкам қилмоқчи бўладилар, аммо темир лой билан қовушмагани каби, улар ҳам бир–бири билан қовуша олмайдилар.
Выбор основного перевода