Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Жаброил менга яқинлашганда, мен қўрққанимдан юз тубан ерга йиқилдим. Аммо у менга: — Тушунгин, эй инсон, бу охирзамон ваҳийси, — деди. Бутрус уйга кириб, Корнилийга рўпара келди. Шунда Корнилий Бутруснинг оёқларига бош уриб, унга таъзим қилди. Зевснинг маъбади шаҳар ташқарисида эди. Зевс руҳонийси шаҳар дарвозаларига буқалар ва гулчамбарлар олиб келди. Руҳоний билан оломон қурбонлик назр қилмоқчи бўлдилар. Аҳоли, ҳозир бу одам шишиб кетади ёки бирдан йиқилиб ўлади, деб кутарди. Улар узоқ кутдилар, лекин ғайритабиий равишда унга ҳеч нарса бўлмаганини кўрдилар. Энди одамлар фикрларини ўзгартириб: “У худо экан”, деб айта бошладилар. Мен фариштага сажда қилиш учун ўзимни оёқлари остига ташладим. Лекин у менга деди: — Йўқ, менга сажда қилма! Фақат Худога сажда қил! Мен ҳам сенга ўхшаб Худога хизмат қиляпман, Исо ҳақида шаҳодат берадиган сен ва биродарларинг сингари, Худонинг хизматкориман. Дарҳақиқат, Исо ҳақида шаҳодат берганлар пайғамбарлардир, улар Худонинг ҳақ хизматкорларидир.
Выбор основного перевода