Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Эвоҳ, мана инсон паст бўлди, Шу тариқа одамзод тиз чўктирилди, Уларнинг қаддини кўтарма, эй Эгам! Сенга хизмат қилмаган элату шоҳлик йўқ бўлади, Ҳа, у халқлар батамом нобуд бўлади. Усталик билан ишлатган маккорлиги туфайли кўп ютуқларга эришади. Кўзини ёғ босган бу ҳукмдор огоҳлантирмасдан кўп одамларни ҳалок қилади. У ҳатто энг буюк Ҳукмдорга қарши бош кўтаради. Оқибатда эса йўқ қилиб ташланади, аммо бу инсоннинг кучи билан қилинмайди. У менга шундай деди: — Қуйидагилар Эгамизнинг Зарубабелга берган хабаридир: “Қудрат билан эмас, куч билан эмас, Менинг Руҳим ила муваффақиятга эришасан, — дейди Сарвари Олам. Ким бу тамал тошига йиқилса, парча–парча бўлади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади.” Исо эса уларга тикилиб, шундай деди: — Ундай бўлса, Муқаддас битиклардаги: “Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди”, деган сўзларнинг маъноси нима? Кимки бу тамал тошига йиқилса, парча–парча бўлади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади.
Выбор основного перевода