Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Самовий Худо — Эгам мени отам хонадонидан — қариндош–уруғларим юртидан олиб чиққанда, У менга: “Сен турган шу юртни сенинг наслингга бераман”, деб қатъий ваъда берган эди. Сендан олдин Эгам фариштасини юборади. У шундай қиладики, сен менинг ўғлимга келин бўладиган қизни ўша юртдан топиб келасан. “Форс шоҳи Куруш шундай демоқда: Самовий Худо — Эгамиз ер юзидаги жамики шоҳликларни менга берган. У Яҳудо юртидаги Қуддусда Ўзига бир уй қуришни менга топширди. Худонинг халқидан бўлган ҳар бир кимса Қуддусга борсин, Эгаси Худо унга ёр бўлсин.” “Форс шоҳи Куруш шундай демоқда: Самовий Худо — Эгамиз ер юзидаги жамики шоҳликларни менга берган. У Яҳудо юртидаги Қуддус шаҳрида Ўзига бир уй қуришни менга топширди. Лекин ота–боболаримиз Самовий Худони ғазаблантирдилар. Шунинг учун Худо уларни Халдей қабиласидан бўлган Бобил шоҳи Навухадназарнинг қўлига берди. Навухадназар бу уйни вайрон қилиб, халқни Бобилга сургун қилди. Ундан қўрққанларнинг тилагини Эгамиз қондирар, Уларнинг ноласини эшитиб, уларга нажот берар. Барҳаёт Худони таҳқирлаш учун Оссурия шоҳи ўзининг мулозимини юборибди. Мулозимнинг сўзларини кошкийди Эгангиз Худо эшитса–ю, ўша сўзлари учун уларни жазоласа. Энди шаҳардаги тирик қолганлар учун илтижо қилинг.” Менга илтижо қил, сенга жавоб бераман. Сен ҳали билмайдиган буюк сирларни сенга айтаман. Ё Раббимиз Худо, биз Сенга қарши бош кўтарган бўлсак ҳам, Сен гуноҳларимизни кечирувчи, раҳмдил Худосан.
Выбор основного перевода