Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Фосиқлар эса бундай эмаслар, Шамолда тўзғиб кетадиган сомонга ўхшайди. Тез орада фосиқларнинг куни битади, Сен ҳар қанча қидирмагин, Уларни бу ердан топа олмайсан. Шундай кунлар келадики, Эгамизнинг уйи турган тоғ Тоғларнинг энг юксаги бўлиб, қарор топади. Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади, Ҳамма халқлар у ерга дарёдай оқиб келади. Кўплаб эллар келади, Улар шундай деб айтади: “Қани, юринглар! Чиқайлик Эгамизнинг тоғига! Қани, юринглар! Борайлик Ёқубнинг Худоси уйига! Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини, Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.” Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан, Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан. Шунинг учун улар тонгги тумандай бўлади, Бирпасда ғойиб бўладиган шудрингга ўхшаб қолади. Шамол хирмондан учирган тўпондай улар ғойиб бўлади, Мўридан чиқадиган тутунга ўхшаб қолади. Ким бу тамал тошига йиқилса, парча–парча бўлади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади.” Исо эса уларга тикилиб, шундай деди: — Ундай бўлса, Муқаддас битиклардаги: “Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди”, деган сўзларнинг маъноси нима? Кимки бу тамал тошига йиқилса, парча–парча бўлади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади. Пастга тушган Зот, коинотни ҳар жиҳатдан бутун қилай деб, фалак тоқидан ҳам юқорироққа чиқди. Кейин мен улкан бир оқ тахтни ва тахтда ўтирган Зотни кўрдим. Унинг ҳузуридан еру осмон қочар эди, бироқ уларга яширингани жой топилмади.
Выбор основного перевода