12
Улар зудлик билан бу ҳақда шоҳни хабардор қилиш учун шоҳ ҳузурига бордилар. — Эй шоҳ ҳазратлари! — дея мурожаат қилди улар. — Сиз фармон чиқариб, кимки ўттиз кун ичида мендан бошқа биронта худо ёки одамга сажда қилса, шерларнинг уясига ташланади, деб айтмаганмидингиз? — Ҳа, чиқарган бу фармоним Мидия ва Форс шоҳлигининг қонунларига биноан, қатъийдир, — дея жавоб берди шоҳ.