Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Барно қизлар кейинги сафар ҳарамга тўпланишганда, Мардохай саройда ўз вазифасини бажараётган эди. Ўша кунларда — Мардохай саройда ўз вазифасини бажараётганда, шоҳнинг Бихтан ва Тараш деган иккита дарвозабони қутуриб, шоҳ Ахашверашнинг жонига суиқасд қилишни режалаштирдилар. Сўнг қўли остидаги барча ноиблар, ҳокимлар, беклар, аъёнлар, хазинабонлар, қозилар, маъмурлар ва вилоятларнинг амалдорларини чақиртириб, ўрнатган ҳайкалнинг очилишида қатнашишларини буюрди. Аммо айрим яҳудийлар, хусусан, сиз Бобил вилоятига ҳоким қилиб тайинлаган Шадрах, Мешах ва Абеднаху шоҳ ҳазратларининг амрига бўйсунмадилар. Бу одамлар худоларингизга сиғинмайдилар, улар ҳатто сиз ўрнатган олтин ҳайкалга сажда қилишни ҳам ўзларига эп кўрмадилар.”
Выбор основного перевода