Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
У кимнидир йўқсил, кимнидир бой қилар, Кимнидир ерга урар, кимнидир юксалтирар. Бечораҳолларни У тупроқдан кўтарар, Фақирларни ахлатдан олиб чиқиб юксалтирар. Уларга шаҳзодалар ёнидан жой берар, Шуҳрат тахтини мерос қилиб берар. Чунки Эгамникидир замин устунлари, Устунларнинг устига қўйгандир У оламни. Шоҳ ўз ишларини қонун–қоидани биладиганлар олдида қиларди. Худо шоҳларнинг ҳам тўнларини ечиб ташлайди. Уларни қул қилиб, белларига арқон боғлаб қўяди. Ҳеч ким шарқдан ёки ғарбдан ёхуд саҳродан Инсонни юксалтира олмайди. Ҳукм қиладиган Худодир, Бировни У йиқитар, бошқасини юксалтирар. Чунки доноликни Эгамиз беради, билим ва идрок Унинг оғзидан чиқади. Кузатувчи фаришталар шу ҳукмни чиқаришди, токи ҳар бир мавжудот Худойи Таолони инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори деб билсин. У шоҳликни хоҳлаган одамига берар, хокисор қашшоқни тахтга ўтқазар.» Сиз, учи осмон билан ўпишган баланд бир дарахтни кўрдингиз. Бу дарахт шу қадар улкан эдики, уни дунёнинг тўрт бурчагидан туриб кўрса бўлар эди. Исо уларга шундай жавоб берди: — Вақт ва даврларни Отам Ўз ҳокимияти орқали ўрнатган, буларни билиш сизнинг ишингиз эмас. Ҳар бир инсон ўзининг устидан ҳукмрон бўлган ҳокимиятга бўйсунсин. Чунки Худо буюрмаган ҳокимият йўқ, мавжуд бўлган ҳар бир ҳокимиятни эса Худо тайин этган. Агар бирортангизга донолик етишмаса, Худодан сўранг, У беради. Чунки сўраганларнинг ҳаммасига Худо сахийлик билан, беминнат беради.
Выбор основного перевода