Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Навухадназар ўз ҳукмронлигининг иккинчи йилида бир туш кўрди. Бу туш уни шу қадар безовта қилиб юбордики, кўзига бошқа уйқу келмади. Шоҳ тушининг таъбирини билиш учун қўли остидаги барча фолбин, мунажжим, сеҳргар ва афсунгарларни чақиртирди. Улар шоҳ ҳузурида ҳозир бўлганларида, шоҳ уларга шундай деди: — Мен ғалати бир туш кўрдим. Юрагимга ғулғула солган бу тушнинг таъбирини билмоқчиман. Улар шоҳга орамий тилида дедилар: — Шоҳ ҳазратларининг умри боқий бўлсин! Шоҳ ҳазратлари аввал тушларини айтсинлар, бу қулларингиз уни таъбирлашга тайёрдирлар. — Билиб қўйинглар, — деди уларга шоҳ. — Агар менга туш ва унинг таъбирини айтиб бермасангиз, мен таналарингизни бўлак–бўлак қилдириб, сизларни жазолайман, уйларингизни эса вайрон қилиб, бир уюм тошга айлантираман. Борди–ю, тушимни айтиб, уни таъбирлаб берсангиз, сизларга инъому мукофотлар бериб, иззат–икром кўрсатаман. Қани, энди менга кўрган тушимни ва унинг таъбирини айтиб беринглар! Улар шоҳга иккинчи марта дедилар: — Шоҳ ҳазратлари аввал тушларини айтсинлар, каминаларингиз уни таъбирлашга тайёрдирлар. — Сизлар қарорим қатъий эканини кўриб, вақтни чўзмоқчисизлар, — деди шоҳ. — Буни аниқ билиб турибман. Агар тушимни айтиб бермасангизлар, ҳаммангизга жазо битта! Сизлар мени лақиллатиб, вазият ўзгаргунча вақтни чўзишга келишиб олгансизлар. Тушни менга айтиб беринглар, шунда уни таъбирлай олишингизни ҳам биламан. — Ер юзида шоҳнинг бу талабини қондирадиган биронта жон бормикан?! — дея ажабландилар улар. — Шуҳрати рўйи заминга ёйилган шоҳларнинг биронтаси ҳам бундай нарсани на фолбин, на мунажжим, на афсунгардан талаб қилган. Шоҳ ҳазратлари биздан имконсиз бир нарсани талаб қиляптилар. Буни шоҳга фоний бандалар дунёсидан йироқ яшайдиган худолардан бошқа ҳеч ким очиб беролмайди. Дарғазаб бўлган шоҳ: “Бобилдаги барча сарой маслаҳатчилари қатл қилинсин!” — деб фармон берди. Ғазабланган шоҳ қаттиқ олов ёндиришни буюргани учун, аланга авжига чиққан эди. Оловнинг тафти уч оғайнини чуқурликка ташлаётган полвонларни куйдириб юборди.
Выбор основного перевода