Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
“Форс шоҳи Куруш шундай демоқда: Самовий Худо — Эгамиз ер юзидаги жамики шоҳликларни менга берган. У Яҳудо юртидаги Қуддус шаҳрида Ўзига бир уй қуришни менга топширди. “Самовий Худо қонунларининг моҳир тафсирчиси — руҳоний Эзрага шоҳаншоҳ Артахшасдан саломлар бўлсин. Эй Худо, Сен менга бир нарса айтдинг, Шу икки нарса ҳақида менга гапирдинг: Сен қудратли Худосан. Эгам айтар: “Жим ўтир, қиз Бобил! Зулматга жўна! Энди сени «Юртларнинг маликаси» деб айтмайдилар. Ана шу юртларнинг барчасини Мен Бобил шоҳи қулим Навухадназарга бердим. Ҳаттоки ёввойи ҳайвонларни ҳам унинг измига топширдим, улар ҳам Навухадназарга хизмат қилишади. Навухадназарнинг шоҳлиги қулагунча ҳамма халқлар унга, унинг ўғлию неварасига хизмат қилади. Кейин эса Навухадназарнинг ўзи ҳам кўплаб халқларга ва буюк шоҳларга хизмат қилишга мажбур бўлади. Эгамиз Раббий демоқда: сенга қарши энг буюк шоҳни — Бобил юртининг ҳукмдори Навухадназарни қўзғатаман. У сенинг устингга шимолдан отлару жанг араваларини, суворилару катта лашкарни тортиб келади. Эй шоҳ ҳазратлари, Худойи Таоло катта бобонгиз Навухадназарни буюк бир салтанатнинг тахтига ўтқазиб, шуҳратини рўйи заминга ёйгандир.
Выбор основного перевода