Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Эгангиз Худо худоларнинг Худосидир, эгаларнинг Эгасидир, буюк қудратли, қўрқинчли Худодир. У тарафкашлик қилмайди, пора олмайди. Пинҳон сақланган сирларни очар, Зулматда яширинган нарсаларни билар, Ёруғлик Унинг даргоҳида маскан топар. Лекин самода шу каби, сирларни ошкор қила оладиган бир Худо бордир. У сизга, эй шоҳ ҳазратлари, охиратда бўладиган нарсаларни аён қилмоқчи. Сиз тушингизда кўрган ваҳий қуйидагича эди: Сурия шоҳи хоҳлаганини қилади. Ўзини юксалтириб, худолардан устун қўяди. Энг буюк Худога қарши гапириб, куфр кетади. Худо белгилаб қўйган ғазаб даври тугагунига қадар муваффақият қозонади. Бироқ Худо Ўз режасини албатта амалга оширади. Унинг юрагидаги сирлари фош бўлади. Шунда у мук тушиб: “Чиндан ҳам Худо сизлар билан экан”, дейди–да, Худога сажда қилади. Ягона муборак Ҳоким бўлган Худо Ўзи белгилаган пайтда Исо Масиҳни юборади. Худо шоҳларнинг Шоҳи, ҳукмдорларнинг Ҳукмдоридир. Улар Қўзига қарши жанг қиладилар. Аммо Қўзи Ўзининг даъват этилган, танланган ва содиқ издошлари билан уларни енгади. Ахир, Қўзи ҳукмдорларнинг Ҳукмдори, шоҳларнинг Шоҳидир.”
Выбор основного перевода