Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Фиръавн саҳарда кўрган тушини ўйлаб, кўнгли жуда ғаш бўлди. “Тушим нимадан дарак берар экан”, деб жуда хавотирланди. Шу боисдан Мисрдаги жамики сеҳргарларни ва донишмандларни чақиртирди. Фиръавн уларга кўрган тушини айтиб берди. Лекин уларнинг биронтаси фиръавннинг тушини таъбир қилиб бера олмади. Шунда фиръавн ҳам ўзининг сеҳргарларини — донишмандларини ва фолбинларини чақирди. Миср сеҳргарлари сеҳр–жодуларини ишлатиб, ўшанақа мўъжиза кўрсатдилар. Аммо бош мулозим Дониёрнинг таклифини эшитиб лол қолди ва деди: “Йўқ, егулик билан ичимликларни сизларга шоҳ ҳазратларининг ўзлари белгилаганлар. Ҳазратимнинг буйруқларидан бош тортишдан қўрқаман. Борди–ю, кўринишларинг тенгдошларингникидан ёмонроқ бўлса, менинг жонимни хавф остига қўйган бўласизлар.” Шоҳ бақириб, мунажжим, афсунгар ва раммолларни келтиришни буюрди. Улар ҳозир бўлганларида, шоҳ шундай деди: “Ким бу ёзувни ўқиб, унинг маъносини менга тушунтириб берса, мен ўша одамнинг устига шоҳона сафсар тўн кийгизаман, бўйнига олтин занжир тақиб, чап қўл вазирим қилиб тайинлайман.”
Выбор основного перевода