Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Довуд бутун жамоанинг кўзи олдида Эгамизга ҳамду сано ўқиди: “Эй бобомиз Ёқубнинг Худоси — Эгамиз! Сенга то абад ҳамду санолар бўлсин! Сўнгра левилардан бўлган Ешува, Кадмил, Баних, Хашавниё, Шаравиё, Хўдиё, Шабаниё ва Патихиё халққа даъват қилиб дедилар: “Энди туринглар, Эгангиз Худони олқишланглар!” Левилар ҳамду сано ўқидилар: “Эй Эгамиз Худо! Сенга абадулабад ҳамду санолар бўлсин. Сенга муносиб ҳамду сано айтишга тилимиз ожиз бўлса–да, ҳамма Сенинг улуғвор номингни олқишласин. Лекин ҳақиқий донолик ва қудрат Худодадир. Маслаҳат ва ақл–идрок Унга тегишлидир. Эгамиз номига ҳозир ҳам, Абадулабад олқишлар бўлсин. Сен доно режалар тузиб, буюк ишлар қиласан. Фоний бандалар қилаётган барча ишларни кузатиб турасан. Уларни қилмишига яраша жазолайсан, қилган ишига яраша тақдирлайсан. У замон ва даврларни ўзгартирар, Шоҳларни тахтдан тушириб тахтга ўтқазар. Донишмандларга донолик, Оқилу фозилларга билим берар. Пинҳон сақланган сирларни очар, Зулматда яширинган нарсаларни билар, Ёруғлик Унинг даргоҳида маскан топар. Эй ота–боболаримнинг Худоси, Сенга шукурлар айтаман, мадҳлар куйлайман, Зеро, донолигу қудратни менга берган Сенсан, Истаган нарсамни менга очган Сенсан, Шоҳ тушини бизга ошкор қилган Сенсан.” “Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! У бизга ёрдамга келди, Ўз халқини асоратдан халос қилди. Улар баланд овозда шундай дердилар: “Бўғизланган Қўзи ҳамдларга лойиқдир! Кучу давлат, донолигу қудрат Соҳибига Шон–шарафлар бўлсин!”
Выбор основного перевода