Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен эса, эй Эгам, Сенга ибодат қиламан. Маъқул вақтда, содиқ севгинг соясида, эй Худо, Ишончли нажотинг билан жавоб бер менга. Мен, Эганг, нажот олиб келиш учун сени чақирдим. Мен сенинг қўлингни кучайтираман, Ўзим сени ҳимоя қиламан. Халқим билан тузган аҳдимни Сен орқали амалга ошираман, Жамики элатларга сен орқали нур сочаман. Сен кўрларнинг кўзларини очасан, Маҳбусларни зиндондан озод қиласан, Зулматда ўтирганларни қутқарасан. Ўз қулимнинг башоратини ижро этаман, Элчиларимнинг айтганларини қиламан. Мен Қуддус ҳақида: «Бу ерда яна инсон яшайди», деб айтмоқдаман. Яҳудо шаҳарлари ҳақида: «Улар қайтадан қурилади, Вайроналарини тиклайман», деб айтмоқдаман. Энди улар қадимги вайроналарни қайта тиклайди, Азалий вайрона ерларни яна ўнглайди, Насллар оша вайрон ётган шаҳарларни қайта қуради. Худо шундай деб айтяпти: “Мурувват пайти келганда, Мен сенга қулоқ соламан. Нажот куни келганда, Мен сенга ёрдам бераман.” Ўша мурувват пайти ҳозирги пайтдир, ўша нажот куни бугунги кундир.
Выбор основного перевода