Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен яна айтасан: “Ҳа, Худо нажотимдир, Қўрқмасман, У менинг умидимдир. Эгамнинг Ўзи менинг куч–қудратимдир, У менинг қутқарувчимдир.” Ўша куни, эй Исроил халқи, Эгамиз сизларни Фурот дарёсидан Миср чегарасидаги ирмоққача бўлган ерда янчади. Ҳаммангизни битта–битта йиғиб келади. Кўз олдимда азизсан, қадрлисан, Мен сени севаман. Шу боис сенинг эвазингга одамни, Жонинг эвазига халқларни бераман. Мен, Эганг, сени яратганман, онанг қорнида сенга шакл берганман. Сенинг мададкоринг, Мен, шундай айтмоқдаман: «Қўрқма, эй азиз Исроил! Эй Ёқуб насли, Мен сени танлаганман. Эй самолар, шодликдан ҳайқиринг! Мана, Эгамиз ажойиб бир иш қилди! Ҳайқиринг, эй заминнинг тубсиз жойлари! Шодликдан ҳайқиринг, эй тоғлар, Эй ўрмон, ўрмондаги ҳар бир дарахт! Ҳа, Эгамиз Ёқуб наслини қутқариб, Ўзига олди. У Исроил халқи орасида улуғланмоқда. Эгам айтар: “Мана, Менинг қулим яшнайди, У кўтарилиб, юксалади, Ғоят баландга кўтарилади.
Выбор основного перевода